Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов коронавирусдан соғайди
Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов 21 август, жума куни коронавирусдан соғайди, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, шифокорлар саъй-ҳаракати билан саломатлиги тикланган вазир одатдагидек ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт марказида даволаш муолажаларини олаётгани маълум қилинганди.
Шунингдек, бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов, Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабековнинг коронавирус юқтириб олгани ва ҳозирда даволанаётганлиги маълум қилинганди.
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Aлламжонов, Нуробод тумани ҳокими Фахриддин Зоиров ва хонанда Каниза коронавирусдан соғайганлиги ҳақида хабар берилганди.