Фарғонада 22 сентябрь куни қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди

Республика Гидрометеорология хизмати маркази 22 сентябрь, сешанба куни Фарғона вилояти, шу билан бирга, мамлакатнинг бошқа вилоятларида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини тақдим этди.

Фото: «fotouz.uz»

Маълум қилинишича, Фарғонада ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Шунингдек, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, Ҳарорат кечаси 11—13 даража илиқ, кундузи 23—25 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 20—25 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража иссиқ бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 10—15 даража илиқ, кундузи 22—27 даража иссиқ бўлади.

Андижон ва Наманган вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бир оз ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5—10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8—13 даража илиқ, кундузи 22—27 даража илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғолди ва тоғ ҳудудларнинг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Шамол ғарбдан 7—12 метр/секунд, баъзи жойларда 15—20 метр/секундгача кучаяди. Ҳарорат кечаси 7—12 даража илиқ, кундузи 12—17 даража илиқ бўлади.

Янгиликлар