Ўзбекистонда доллар курси 10 300 сўмдан ошди
Марказий банк 21 сентябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.
Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 20,29 сўмга ошиб, 10 315,62 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 210 сўм 60 тийинга баҳоланиб, 15,78 сўмга кўтарилган. Шунингдек, 1 рубль 136 сўм 28 тийин этиб белгиланган. Маълумот учун, ушбу алмашув курслари 22 сентябрь, сешанба кунидан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, 14 сентябрь куни 1 АҚШ долларининг расмий курси 21,16 сўмга ошиб, 10 295,33 сўмни ташкил қилган.