Ўзбекистонда доллар курси яна кўтарилди

Марказий банк 14 сентябрь, душанба куни хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги курсларини эълон қилди.

Фото: Марказий банк матбуот хизмати

Унга кўра, 1 АҚШ долларининг расмий курси 21,16 сўмга ошиб, 10 295,33 сўмни ташкил қилган. 1 евро курси 12 194 сўм 82 тийинга баҳоланиб, 32,26 сўмга кўтарилган. Шунингдек, 1 рубль 137 сўм 65 тийин этиб белгиланган. Маьлумот учун, ушбу алмашув курслари 15 сентябрь кунидан кучга киради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 6 сентябрь куни 1 АҚШ долларининг расмий курси 4,09 сўмга ошиб, 10 274,17 сўмни ташкил қилган.