Косонсойнинг айрим ҳудудлари электр таъминотидан вақтинча узилди

Косонсой туманининг айрим ҳудудлари 21 октябрь куни «Ободон» нимстанциядан чиқувчи ҳаво тармоқларида таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан вақтинча электр таъминотидан узилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «ysia.ru»

Таъкидланишича, 21 октябрь куни «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамиятининг йиллик электр қурилмалари ва тармоқларини таъмирлаш режасига асосан ҳамда истеъмолчиларга куз-қиш мавсумида электр энергиясини режим бўйича етказиб берилишини таъминлаш мақсадида ишлар олиб борилади.

Косонсой туманидаги 35/10 кВли «Ободон» нимстанциядан чиқувчи ҳаво тармоғи «Дукортепа»,«Косонсой»,«Олимпияда-80» Т2-СШлар таъмирланади. Бунинг натижасида соат 08:00 дан кеч соат 17:00 га қадар Косонсой туманининг «Юмалоқшайхмозор», «Чуст кўча», «Равот», «Булоқбоши», «Чиндовул», «Учқўрғон» маҳаллаcида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб беришида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Аввалроқ Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВА бўлган трансфарматорлар пункти ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар