Чортоқдаги айрим ҳудудларда 16 ва 19 октябрь кунлари электр таъминотида узилишлар кузатилади

Наманган вилояти Чортоқ туманидаги айрим ҳудудларда 16 ва 19 октябрь кун давомида электр таъминотида узилишлар кузатилади. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, «Гулшан» нимстанциясида таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабабли:

  • 16 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Чорсу», «Гулшан», «Обод диёр», «Оромгоҳ», «Гулдиров» ва «Сой» МФЙлар ҳудудида;
  • 19 октябрь куни соат 08:00 дан 17:00 га қадар «Қорабоғ» ва «Оромгоҳ» МФЙлар ҳудудларида электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар бўлади.

«Юқоридагилардан келиб чиқиб, келтириладиган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз!»,—дейилади хабарда.

Аввалроқ Намангандаги айрим ҳудудлар 15 октябрь куни электр таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, Пахтаободдаги «Сой» маҳалласида 35 та темир-бетон таянч ўрнатилгани ҳақида маълум қилинганди.

Янгиликлар