Намангандаги айрим ҳудудлар 15 октябрь куни электр таъминотидан вақтинча узилади

Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 15 октябрь куни режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. Бу ҳақда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича,  вилоятнинг Чортоқ, Косонсой ҳамда Янгиқўрғон туманида 15 октябрь куни режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 гача истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

  • Чортоқ туманида 110/10 кВли «Навоий» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Юксалиш», «Ласкидон», «Кесканёр», «Дамариқ» маҳалла ҳудудларида;
  • Янгиқўрғон туманида 35/10 кВли «Шўркент» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Чумбағиш», «Янгиобод», «Сохил», «Бўстон», «Гулистон», «Боғистон» маҳалла ҳудудларида;
  • Косонсой туманида 35/10 кВли «Хожиқўрғон» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Боғ кўча», «Тахтакўприк», «Сойча», «Соҳибкор», «Ўрта кўча» маҳалла ҳудудларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Аввалроқ Косонсойдаги маҳаллага қуввати 250 кВА бўлган трансфарматорлар пункти ўрнатилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар