Наманганнинг айрим ҳудудлари 14 октябрь куни электр таъминотидан узилди

Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида 14 октябрь куни режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. Бу ҳақда «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Наманган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» ахборот хизмати

Таъкидланишича, Наманган вилоятининг Чортоқ, Косонсой, Чуст ҳамда Наманган туманида 14 октябрь куни режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида соат 08:00 дан 17:00 гача истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

  • Чортоқ туманида 110/35/10 кВли «Улуғбек» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Боғистон», «Хазратишоҳ» маҳаллаларида;
  • Косонсой туманида 110/35/10 кВли «Косон» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Ўрикзор», «Гулобод», «Навбаҳор», «Бомраха», «Садача» маҳаллаларида;
  • Чуст туманида 110/35/10 кВли «Олмос» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Булоқбоши», «Коракапа», «Бозорбоши», «Мунчоктепа», «Тоймас-1», «Тоймас-2», «Шувар», «Бирлик», «Aриқбўйи» маҳаллаларида;
  • Наманган туманида 35/6 кВли «Чек» нимстанциясида режали мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиши натижасида 08:00 дан 17:00 гача «Шўрқўрғон», «Шамшикўл» «Кайкавус», «Окер», «Кўлбўйи» ва «Элатан» маҳаллаларида истеъмолчиларга электр энергиясини етказиб берилишида вақтинчалик узилишлар содир бўлади.

Aввалроқ Намангандаги айрим ҳудудлар 13 октябрда электр таъминотидан вақтинча узилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар