Янги Марғилон шаҳарчасида электр тармоқлари узилиши сабаб юзага келган муаммо бартараф этилди

Фарғона вилояти Марғилон шаҳар «Электр тармоқлари корхонаси» ижтимоий тармоқларда Янги Марғилон шаҳарчасида электр тармоқларида узилишлар юзага келаётгани ҳақида тарқалган мурожаат юзасидан баёнот берди.

Таъкидланишича, мурожаат бўйича ўрганишлар олиб борилганда 30 cентябрь куни соат 5:05 да 220/110/10 кВли Фарғона нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли РП Чўлқувардан 10 кВли Янги Марғилон-2 узатмасидан таъминланувчи ТП-131 билан ТП-284 оралиғидаги 6 кВли кабел носозликка учраган. Марғилон шаҳар Электр тармоқлари корхонасининг тезкор диспетчерлик хизмати томонидан соат 6:10 да носоз 6 кВли кабел тармоғини ажратиш орқали 10 кВли Янги Марғилон-1 узатмасига ўтказилиб, аҳолига электр энергияси етказиб берилган.

Корхонанинг лаборатория хизмати томонидан шу куни тегишли ёзма фармойиш асосида носозликка учраган 6 кВли кабел тармоғини таъмирлаш мақсадида соат 9:00 дан 12:20 гача бўлган муддатда ТП-284нинг юқори кучланишли камерасида таъмирлаш ишлари олиб борилган.

Айтилишича, ҳозирда Янги Марғилон шаҳарчаси ҳудудида электр таъминотида узулишлар содир бўлгани йўқ. Aҳолини узлуксиз электр энергияси билан янада мукаммал таъминлаш чорали кўрилмоқда.

Aввалроқ Қўштепа тумани ҳокими ўтказган сайёр қабулда 11 та мурожаат ўрганилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар