Шаҳрихон тумани пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарди
Андижон вилояти Шаҳрихон тумани пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Шаҳрихон тумани давлатга 24 328 тонна пахта топшириб, йиллик режани ортиғи билан бажарган. Туманда 2020 йил 7132 гектар майдонга пахтанинг «Андижон-35» ва «Султон» навли пахта навларини экилган.
Йиғим-терим ишларини ўтказиш учун туманда 93 та терим отряди шакллантирилган. Теримчи ва бу мавсумга жалб этилганларга шарт–шароитлар яратилган. Шунингдек, ҳосилнинг асосий қисми юқори нархларда сотилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Aндижон ва Наманган вилоятлари пахта топшириш режасини 100 фоизга бажаргани маълум қилинганди.
Шунингдек, Катта хирмонида 2,2 килограмм пахтаси ёнган Избоскан хамда Норин ва Поп туманларида ҳам пахта топшириш режаси 100 фоизга бажарилганди.