Катта хирмонида 2,2 кг пахтаси ёнган Избоскан пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарди

Aндижон вилояти Избоскан тумани пахта топшириш йиллик режасини 100,08 фоизга бажарди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, 2020 йилда туманда 7 минг 948 гектар ер майдонига чигит уруғи экилган бўлиб, давлатга 26 минг 900 тонна пахта ҳосили топшириш бўйича шартномалар тузилган. Маълум қилинишича, пахта ҳосилини 15 cентябрь санасидан йиғиб-териб олиш ишлари бошланган ҳамда 30 кун мобайнида ўтказилган йиғим-терим давомида шартнома режаси 100,08 фоизга бажарилган.

Аввалроқ Избоскандаги пахта хирмони ёниб кетгани айтилиб, мутасаддилар 2,2 килограмм пахта ёнганини таъкидлаган эди. Шундан сўнг Олий Мажлис депутатлари тумандаги хирмонда 2,2 килограмм пахта ёнганини тасдиқлаган.

Шунингдек, Андижоннинг УлуғнорПахтаободБулоқбоши ва Наманганнинг Чортоқ туманлари пахта топшириш режасини биринчилардан бўлиб бажаргани ҳақида хабар қилинган. Эслатиб ўтамиз, Фарғона республика бўйича пахта топшириш режасини биринчи бўлиб бажарган.

Янгиликлар