Олий Мажлис депутатлари Избоскандаги хирмонда 2 кг пахта ёнганини тасдиқлади

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳ «Избоскандаги пахта хирмони ёниб кетди. Мутасаддилар 2 кг пахта ёнганини айтмоқда» хабари юзасидан Андижон вилоятига борди. Бу ҳақда туман матбуот хизмати «Tez News»га маълум қилди.

Скрин: Видео

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ Избоскан туманига бориб, 2 октябрь куни содир бўлган ёнғин юзасидан ўрганиш ишларини олиб борган. Ўрганиш натижасига кўра, хирмонда 2 килограмм 200 грамм пахта ёнганини тасдиқлаган.

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Избоскан тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

«Ўрганиш жараёнида ёнғин содир бўлган жойга тегишли мутасадди ташкилот раҳбари етиб борганлиги ҳамда катта талафот кўрмаганлиги аниқланди», дейилади ҳокимлик хабарида.

Аввалроқ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси берган маълумотларга кўра, 2 октябрь, жума куни пахталарни хирмонга тўкувчи махсус қурилма билан электр кабелларида кузатилган қисқа туташув оқибатида хирмонда ёнғин чиққани ҳақида хабар қилинган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Андижон вилояти бошқармаси матбуот котиби Сардор Зулунов «Tez News» мухбири билан суҳбатда ёнғин оқибатида жами 2 килограмм 200 грамм пахта ёниб кетганини маълум қилган.

Бундан ташқари, Бухорода электр подстанциясида ёнғин содир бўлгани, Сурхондарёда ёқилғи цистернасининг портлаб кетгани, Ёзёвон туманидаги чойхона ва савдо дўконларида ёнғин содир бўлгани ҳақида маълум қилинган.

Шунингдек, Пешку туманида пахта ортилган юк машинасининг тиркамаси ёниб кетгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар