Австралиялик олимлар коронавируснинг 3D-моделини яратди — видео

Австралиялик олимлар аввалги моделларига қараганда юқори аниқликка эга коронавируснинг 3D-моделини яратди, деб хабар беради «МедиаПоток».

Фото: «Discovery»

Таъкидланишича, илгари коронавирус инфекциясини ўрганиш учун ишлаб чиқилган моделлар ҳозиргисичалик вирус тузилиши тўғрисида аниқ маълумот бермаган эди. Австралиялик олимлар эса COVID заррачасини суратга олишга ва фотосуратдан фойдаланиб, унинг моделини ишлаб чиқишга муваффақ бўлди. Шунингдек, улар бу жараёнда Пекиннинг Цинхуа университети олимлари тадқиқотларига таянган.

Маълумот учун, Хитойнинг Ухан шаҳрида илк бор аниқланган бу вирус келтириб чиқарадиган касаллик 2019 йил коронавирус касаллиги деб номланган. Қисқача COVID-19 номида «CО» коронани (corona), «VI» вирусни (virus), «Д» эса касалликни (disease) англатади. Аввал ушбу касаллик «2019 йилги коронавирус» ёки «2019-nCoV» деб номланган. Вирус кучли ўткир респиратор синдромни ва ўткир респиратор вирусли инфекциянинг (ЎРВИ) баъзи турларини келтириб чиқарадиган вируслар оиласига тегишлидир.

Аввалроқ АҚШда коронавируснинг бутунлай янги тури — CAL20C аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, CОVID-19’нинг «британча» штамми билан касалланган болаларда кузатилаётган бешта аломат маълум бўлган.