Дунёда охирги сутка давомида COVID-19’дан вафот этганлар сони маълум бўлди

ЖССТ маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда COVID-19’дан 9 мингдан ортиқ бемор вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: podrobno.uz

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 110 миллион 749 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 455 мингдан зиёд киши вафот этган (21 февраль Европа вақти билан соат 16:21 ҳолатига кўра).

Қайд этилишича, охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 359 488 янги ҳолати аниқланган ва 9 075 нафар бемор вафот етди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (22 февраль куни Тошкент вақти билан соат 09:24 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 111 миллион 351 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 466 мингдан ортиғи вафот этган.

Маълум бўлишича, касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича АҚШ биринчи ўринда (27,702 миллиондан ортиқ). Иккинчи ўринда Ҳиндистон (10,991 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (10,081 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Россия (4,164 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Буюк Британия (4,105 миллиондан ортиқ).

Янгиликлар