Бухорода 21 ёшли қиз қасддан уч эркакка ОИТС юқтирди

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида бир неча эркакка қасддан ОИВ инфекциясини юқтирган 21 ёшли қиз қўлга олинди.

Қайд этилишича, Андижон вилояти Марҳамат туманида доимий рўйхатда туриб, Бухоро шаҳар Пиридастгир кўчасида вақтинча ижарада яшаб келган, 2002 йилда туғилган Қ.С. исмли аёл 2018 йил 18 май кунидан Андижон вилояти ОИТСга қарши курашиш Маркази томонидан ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахс сифатида рўйхатга олиниб, унга бошқа шахсларга ОИВ инфекциясини юқтирган тақдирда жиноий жавобгарликка тортилиши тўғрисида тегишли тартибда огоҳлантирилган бўлишига қарамасдан, 2023 йил 12 март кунидан 2023 йил 13 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Ромитан тумани ҳудудида жойлашган чўл зонасида Ромитан туманида яшовчи, 3 нафар фуқаролар билан бирга бир неча маротаба жинсий алоқада бўлиб, ўзида ОИВ инфекцияси борлигини олдиндан билган ҳолда ушбу касалликни бошқа шахсларга юқтириш хавфи остида қолдириш жиноятини содир қилган.

Ҳозирги кунда ушбу аёлга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 113-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

Янгиликлар