Самарқандда ўқитувчиларнинг малака ошириш имтиҳонлари бошланди

Самарқанд вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларининг биринчи ва олий тоифаларга талабгор ўқитувчилари учун малака тест синовларини ўтказиш бошланди. Бу ҳақда вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ҳозирга қадар биринчи ва олий тоифаларга талабгор 4861 нафар ўқитувчидан тест синовларида иштирок этиш бўйича аризалар келиб тушган. 21 сентябрдан бошлаб ўқитувчилар Самарқанд давлат чет тиллар институтининг спорт залларида карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда онлайн тест синовларини топширишмоқда.

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Фото: Самарқанд вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати

Аввалроқ Фарғонада ва Бухорода ўқитувчилар учун малака тоифа имтиҳонлари бошлангани хабар берилганди.

Бундан ташқари, Андижонда ўқитувчиларни қайта тайёрлаш курслари онлайн шаклда ташкил этилиши мумкинлиги, Фарғонада давлат тилида иш юритиш асосларини ўқитиш ва малака ошириш маркази иш бошлагани ҳақида хабар қилинган.

Янгиликлар