Москвада сафарбарликка қарши намойиш ўтказганларга «военкомат»га чақирув қоғозлари берилди

Москвадаги бир нечта полиция идорасида 21 сентябрь куни ўтказилган сафарбарликка қарши норозилик намойишларида қўлга олинган фуқароларга «военкоматга» бориш бўйича чақирув қоғозлари берилди.

Чақирув қоғозлари Соколиная гора, Люблино, Измайлово, Южное Тушино, Гагаринск ва Вернандский проспекти туманларининг ИИБларида қўлга олингаларга берилган. «Яблоко» партияси аъзоси Кирил Гончаров намойишчилардан бирига топширилган шу каби чақирув қоғозининг суратини эълон қилган.

Соколиная гора тумани ИИБ ходимлари томонидан ушланган шахслардан бирининг рафиқасига кўра, унинг турмуш ўртоғига чақирив қоғозини шахсан ҳарбий комиссар топширган.

«Улар чақирув қоғозининг топширилишини видеога олган ва уларга Россия фуқароси бўлгани учун қабул қилишга мажбур эканликлари айтилиб, эртага комиссариатга бориши маълум қилинган», — дейди у.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг маълум қилишича, қўлга олинганларнинг камида бир нафари чақирув қоғозини олмаса, жиноят иши очилиши билан қўрқитилган.