Бухоро шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи ўринбосари вафот этди
Бухоро шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари Усмон Жўраев 22 октябрь куни 69 ёшида вафот этди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Усмон Жўраев 1951 йил 29 август куни Бухоро вилояти Жондор туманида туғилган. 1973 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, иқтисодчи.
Усмон Жўраев меҳнат фаолиятини 1974—1976 йилларда Бухоро пойабзал фабрикасида бош иқтисодчи бўлиб бошлаган, 1976—1985 йилларда Бухоро План иқтисод техникуми ўқув ишлари бўйича директор биринчи ўринбосари, 1985—1987 йилларда Бухоро шаҳар ижроия қўмитаси раиси ўринбосари, 1987—2005 йилларда Бухоро вилоят мураккаб маиший техника таъмирлаш корхонаси директори, 2005-2011 йилларда Бухоро шахар техника таъмирлаш корхонаси директори, 2016—2018 йилларда эса «Нуроний» жамғармаси Бухоро вилоят бўлими гуруҳ рахбари, 2018—2020 йилларда «Нуроний» жамғармаси Бухоро шахар бўлими раиси ва 2020 йилдан ҳозирга қадар Бухоро шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Aввалроқ Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиали директори ва «Ватанпарвар» ташкилоти Бухоро вилояти кенгаши раиси вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ёзувчи Эврил Турон 80 ёшда вафот этгани хабар қилинган.