Дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 41 миллиондан ошди

«Worldometers» берган маълумотларга кўра дунё бўйича коронавирусга чалинганлар сони 41 миллиондан ошди.

Скрин: «Worldometers»

22 октябрь соат 12:00 (Тошкент вақти бўйича) ҳолатига кўра жами касалланганлар сони 41 494 819 кишини ташкил қилган. Энг кўп касаллик ҳолати АҚШда (8 584 850), ундан кейинги ўринда Ҳиндистон (7 706 946) ва Бразилияда (5 300 649) қайд этилган.

Порталга кўра жами ўлимлар сони 1 136 463, касалликдан соғайганлар сони 30 917 487 тани ташкил этади.

Маълумот ўрнида, 2020 йил 22 октябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 64 335 (+119) нафарни ташкил этмоқда.

Аввалроқ дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 40 миллиондан ошгани, артериал гипертонияси бор одамда коронавирус оғир кечиши хабар берилганди.