«Оқдарётумангаз» газ таъминоти бўлимига раҳбар тайинланди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманида «Оқдарётумангаз» газ таъминоти бўлимига бошлиғ этиб Улуғбек Ҳошимхонов тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Ҳудудгаз Самарқанд» газ таъминоти филиали буйруғига асосан Улуғбек Ҳошимхонович «Оқдарётумангаз» газ таъминоти бўлими бошлиғи этиб тайинланди.

У 1986 йил Оқдарё туманида туғилган. 2009 йил Жиззах политехника институтини тамомлаган. Шунингдек, 2011 йил Тошкент автомобиллар ва йўллар институти магистратурасини тугатган.

Улуғбек Ҳошимхонов меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар «Bionika Health» масъулияти чекланган жамияти цех бошлиғи вазифасидан бошлаган. Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Мажбурий ижро бюроси Иштихон туман бўлими техник кузатув шўъбаси бош муҳандиси вазифасида фаолият юритган.

Аввалроқ Булунғурда «Камалак» болалар ташкилотига раис, Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига эса раҳбар тайинлангани хабар қилинганди. Шунингдек, Каттақўрғон туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғига ўринбосар тайинлангани маълум қилинган.

Янгиликлар