Каттақўрғон туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғига ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: Каттақўрғон туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Хабарга кўра, вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бошқармаси бошлиғининг 2 октябрдаги буйруғига асосан Каттақўрғон туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи ўринбосари этиб Раҳимов Элбек Эркинович тайинланди.

Хабарда маълум қилинишича, Элбек Раҳимов 1989 йилда Каттақўрғон туманида туғилган, маълумоти олий, 2013 йилда Тошкент ахборот технологиялари унверситети Самарқанд филиалини тамомлаган. Шунингдек, у бунга қадар туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бош мутахассисси лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Булунғур тумани халқ таълими бўлимига янги мудир, Ургут, Нарпай, Жомбой туманлари ҳокимларига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар