Ургут тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳокимига Aбдураҳмонов Ғайрат Aбдуғолибович ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, Ғайрат Aбдураҳмонов Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимига ҳам тайинланган.

Маълумот ўрнида, Ғайрат Aбдуғолибович 1970 йилда Ургут туманида туғилган.

Шунингдек, Aбдураҳмонов 1991 йилда Самарқанд кооператив институтини ҳамда 2000 йилда Республика Банк-молия академиясини тамомлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилоят бошқармасига, Наманган вилоят бошқармасига, Қўрғонтепа бўлимига, Республика мусиқа ва санъат коллежига, Самарқанд вилоят статистика бошқармасига, Давлат хизматлари агентлиги Aндижон вилояти бошқармасига, Судьялар олий кенгашига, Самарқанд қурилиш коллежига, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракатининг Самарқанд бўлимига, Марғилон шаҳар ИИБга, Ўзбекистон туман ИИБга янги раҳбар, Бўстонлиқ туманига, Бектемир туманига, Сергели туманига янги ҳоким, Булунғур туман, Aндижон шаҳар, Пайариқ туман, Тойлоқ туман, Жомбой шаҳар халқ таълими бўлимларига янги мудир, Ўзбекистон Шарқий ҳарбий округ қўшинлари, шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонига янги ўринбосар, Ўзбекистон бош вазирига, Самарқанд вилоят ҳокимига янги маслаҳатчи, Косонсой тумани, Булунғур тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар