«Ургут» эркин иқтисодий зонасида 3 та массивнинг ички автомобиль йўллари асфальт қилинди

Самарқанд вилоятидаги «Ургут» эркин иқтисодий зонасидаги 3 та массивнинг автомобиль йўллари асфальт қилинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, «Ургут» эркин иқтисодий зонасининг «Мерганча» массивида 3,4 километр «Сариқтепа» массивида 3,0 километр ички автомобиль йўллари ва «Сариқтепа» массивига олиб борадиган 1,6 километр автомобил йўлларига асфальт қопламаси ётқизиш ишлари амалга оширилган.

Қайд этилишича, сентябрь ойида Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича ҳукумат комиссияси томонидан Самарқанд вилоятидаги 6259 та саноат объектининг ҳолати ўрганилган. Ўрганишлар жараёнида корхона ва ташкилотларнинг турли муаммоларига ечим топишига амалий ёрдам кўрсатилмоқда.

Фото: Ургут туман ҳокимлиги ахборот хизмати

«Ургут» эркин иқтисодиёт зонасининг «Мерганча», «Сариқтепа» ва «Сазағон» массивларида жойлашган корхоналар узлуксиз электр энергияси ва мунтазам таъбиий газ билан таъминлаш мақсадида тармоқларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилаётгани маълум қилинган.

Аввалроқ Самарқандда 9,6 миллиард сўмга таъмирланган Афросиёб кўчаси очилгани ва Намангандаги маҳалланинг 1 километр ички йўлини асфальтлаш ишлари бошлангани маълум қилинганди.

Шунингдек, Оқдарёда 4 километр, Қўрғонтепа шаҳаpчасида 8 километр, Избоскандаги маҳалланинг эса 300 метр йўлига шағал ётқизилганди.

Янгиликлар