Оқдарёда 4 километр узунликдаги кўчага шағал ётқизилди

Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги қишлоқнинг 4 километр узунликдаги кўчасига шағал олиб келинди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 7—8 октябрь кунлари туманнинг «Янгиобод» маҳалласи Найманча қишлоғи, «Бобур» маҳалласи Этаковул қишлоғида вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати, Оқдарё туман ҳокимлиги ва ташкилотлар ҳамкорлигида тадбир ўтказилган. Унда Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими куч ва воситаларини жалб этган ҳолда махсус-тактик ўқув машқлари бўлиб ўтган.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, ушбу тадбирни ўтказилишидан асосий мақсад ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, уларни содир бўлганда оқибатларини бартараф этишда фавқулодда вазиятларда давлат тизимининг куч ва воситаларини ҳаракатларини амалда текшириш ҳамда ўқув машқидан самарали фойдаланган ҳолда қишлоқ ҳудудидаги ички лой кўчаларга шағал ётқизиш ишларини жадаллаштириш.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, ўқув машқи давомида Қорадарё ва Оқдарё қирғоқларидан шағал олиб келиниб, қишлоқларнинг 4 километр узунликдаги ички тўпроқ кўчаларига ётқизилмоқда.

Фото: Оқдарё туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Андижон вилояти Пахтаобод туманидаги 4 та маҳаллага 4,5 километр асфальт ётқизилгани ҳамда Самарқанд вилояти Иштихон туманидаги 6 километрлик йўл таъмирига 890 миллион сўм маблағ ажратилганлиги ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар