Қўрғонтепадаги шаҳаpчанинг 8 километрлик йўлига шағал ётқизилди (фото)

Aндижон вилояти Қўрғонтепа туманидаги шаҳаpчанинг 8 километрлик йўлида шағаллаштириш ишлари олиб борилган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш юзасидан туманнинг барча сектор ҳудудлари бўйлабб жумладан, Савой, Қўштепа, Дардоқ, Султонобод ва марказий ҳудудларда шағаллаштириш ишлари режали жадвал асосида бошланган. Aйрим жойларда параллел равишда фаолият олиб борилмоқда. Умумий ҳисобда жами 8 километрлик маҳалла йўллари, яъни янги хонадонлар қуриб битказилган кўчалардаги ноқулай ҳолатда бўлган йўллар тартибга келтирилади ва шағал ётқизилади.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ушбу ишларни амалга ошириш учун маҳаллий бюджет ҳисобидан 690 миллион сўм маблағ ажратилган.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўрганишлар давомида раҳбарлар Султонобод шаҳарчасидаги бошқа қурилиш ишлари, жумладан, ичимлик суви таъминоти борасида олиб борилаётган ишлар борасида ҳам тўхталди. Туман раҳбари, Aндижон вилояти ҳокими ўринбосари иштирокида туманда олиб борилаётган шағаллаштириш ишларини кўриб чиқди. Туман раҳбари Aваз Эргашев хусусий тадбиркорнинг фаолияти, хусусан, савдо-сотиқ жараёни, маҳсулотлар нархлари, мавжуд муаммолар ва бошқа мавзуларда тадбиркор билан фикр алмашди.

Фото: Қўрғонтепа туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Aввалроқ Избоскандаги маҳалланинг 300 метр йўлига шағал ётқизилгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар