Ўзбекистонда 23 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

«Ўзгидромет» гидрометеорология хизмати маркази 23 ноябрь куни Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилишини маълум қилди.

Фото: «Tez News»

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6–8 даража совуқ, кундузи 0–2 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2–3 даража совуқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4–9 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Самарқанд, Жиззах вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечга томон баъзи жойларда бир оз қор ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 2–3 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3–8 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.

Aндижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 0–5 даража совуқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, тоғ олди ва тоғ ҳудудларда қор ёғади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шимоли-шарқдан 5–10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 10–15 даража совуқ, кундузи 4–9 даража совуқ бўлади.

Янгиликлар