АҚШнинг янги президенти коронавирусга қарши эмланди — видео
АҚШ президент Жозеф Байден 21 декабрь, душанба куни COVID-19’га қарши эмланди. Бу жараён акс этган лавҳа «CNN» телеканалида намойиш этилди.
Таъкидланишича, тиббий процедура Америка оммавий ахборот воситалари томонидан тўғридан-тўғри намойиш этилган. Делавер штатининг Ньюарк шаҳридаги касалхонада президент «Pfizer» ва «BioNTech» компаниялари ишлаб чиқарган вакцинанинг биринчи дозасини олган.
«Мен буни вакцина пайдо бўлиши биланоқ одамлар эмлашга тайёр бўлишлари кераклигини кўрсатиш учун қилдим», — дейди Байден. Айтилишича, ижобий натижага эришиш учун препаратни бир неча ҳафта оралиғида қайта қабул қилиш керак. 21 декабрдан олдинроқ Байденнинг рафиқаси Жилл ҳам COVID-19’га қарши эмланган эди.
President-elect Joe Biden receives his first dose of Covid-19 vaccine https://t.co/nqsCFtQsx5 pic.twitter.com/0w83G9IzZW
— CNN Politics (@CNNPolitics) December 21, 2020
«Вице-президент этиб сайланган Камала Харрис ва унинг эри Дуглас Эмҳофф келаси ҳафта эмланади», — дейди Оқ уй матбуот котиби Женнифер Псаки.
Аввалроқ АҚШ коронавирусга қарши «Pfizer» вакцинасидан фавқулодда фойдаланишга рухсат бергани ҳақида хабар берилган эди. Аммо вакцина билан эмланган шифокорларнинг аҳволи ёмонлашган. Эмлашдан кейин 10 дақиқа ўтиб, ўрта ёшли аёлда анафилактик реакция бошланган: нафаси қисиб, тошма тошган ва пульс тезлашган. Аёлга осма укол қўйишган, аммо уни олиб ташлагандан кейин симптомлар қайта такрорланган.