Россия қидирувга берилган 56 нафар фуқарони Ўзбекистонга юборди

Россиядан оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этгани учун қидирувга берилган 56 нафар ўзбекистонлик фуқаро 21 декабрь куни Новосибирск аэропортидан махсус рейс билан мамлакатга олиб келинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.

Фото: «Tez News» / Иллюстратив

Хабарда айтилишича, экстрадиция қилинган Ўзбекистон фуқаролари орасида ўлдиришга уриниш, талончилик, ўғрилик ва бошқа жиноятлар учун айбланганлар бор. Бундай миқдордаги одамларни бир вақтнинг ўзида экстрадиция қилиш биринчи марта амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Россия Ўзбекистоннинг бир гуруҳ шахслар томонидан гиёҳванд моддаларни ноқонуний сотишга урингани сабабли Фарғона вилояти Қўқон шаҳар судининг чиқарган ҳукмини ижро этиш учун фуқарони экстрадиция қилиш тўғрисидаги сўровини қаноатлантирган.

Аввалроқ Россия—Қозоғистон чегарасида тўпланган 1850 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилгани ва Ўзбекистон фуқароларини олиб келиш учун Россияга 3 та автобус жўнатилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар