Самарқандда ярим яланғоч эркак йўл ўртасида «Captiva»нинг йўлини тўсиб қўйди — видео

Ижтимоий тармоқларда Самарқандда кийимсиз эркак йўл ўртасида «Captiva»нинг йўлини тўсиб қўйгани тасвирланган видео тарқалди.

Кадр: Telegram

Видеодан маълум бўлишича, эркак алкоголь ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолган. Шундан сўнг йўл ўртасига чиқиб, «Captiva»нинг йўлини тўсган.

Эркак машина ҳайдовчисига қараб, «ур мени, ур», деб бақирган. Уни йўлдан қайтармоқчи бўлган кекса кишининг ҳам гапига қулоқ солмай, йўлда ўтириб олган.

Аввалроқ Самарқандда маст ҳайдовчи бошқарувида бўлган «Матиз» каналга тушиб кетгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ҳазораспда темир йўл релси ёнида маст эркакнинг ухлаб қолиши сабаб Хива—Тошкент поезди 16 дақиқа тўхтаб қолгани хабар қилинган.