Навоийда маст «ўзбек Брюс Лиси» автомашиналар ҳаракатига халал берди — видео

Навоий вилояти Ички ишлар бошқармаси ижтимой тармоқларда автомашиналарни тўхтатиб, уларнинг устига чиққан ва машиналарнинг ҳаракатланишига халақит қилган йигит — «ўзбек Брюс Лиси» ҳаракатлари акс этган видео бўйича маълумот берди.

Кадр: Видео

Маълум қилинишича, 2020 йил 1 декабрь куни соат 13:00 атрофида Қизилтепа тумани Ҳасанча маҳалласи ҳудудида жойлашган «Тошработ–ота» чойхонасида фуқаро Муҳаммедов Ғолиб Нурали ўғли танишлари Мурод, Анвар, Ўткир исмли йигитлар билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Фуқаро Ғолиб Муҳаммадиев жуда маст ҳолда нотаниш автомашинада Қизилтепа тумани марказида жойлашган «Истиқлол» тўйхонаси олдидан ўтган автомашиналар қатнов йўлида эгнидаги кийимларини ечиб, яланғоч ҳолда, йўлдан ҳаракатланиб келаётган автомашиналарни олдига чиққан. Тўхтаган автомашиналарни устига чиқиб, уларнинг ҳаракатланишига халақит қилган. Жамоат тартибини бузиб, фуқароларни эътирозига сабаб бўлган.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ўз вақтида ИИБ ходимлари томонидан бартараф этилиб, ҳуқуқбузарликка чек қўйилди ҳамда ҳолат туман ИИБ нинг Шакл-2 китобидан қайтдан ўтказилиб, туман ИИБ ХПБ ходимлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Фарғонада футбол бўйича Ўзбекистон Про-лигасининг сўнгги тури якунидаги ўйинда бош ҳакам Шавкат Насибуллаев футболчи ва мухлислар томонидан калтаклангани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилган.

Янгиликлар