«Тез орада катта сюрприз бўлади». Асал Шодиева қорбобо кийимида тушган суратларини эълон қилди

Актриса Асал Шодиева 21 декабрь куни ўзининг Instagram’даги саҳифасида қорбобо кийимида тушган суратларини эълон қилди.

Фото: Instagram / @asalshodieva

«Тез орада сиз учун совғалар ва катта сюрприз бўлади», — дея постига изоҳ қолдирган актриса.

Фото: Instagram / @asalshodieva

Фото: Instagram / @asalshodieva

Аввалроқ 2020 йилнинг центябр ойи бошида 28 ёшли актриса Асал Шодиева фарзандли бўлгани ҳақида маълум қилган эди. Октябрь ойида ижтимоий тармоқларга ўзининг бир қанча суратларини жойлагач, мухлислар унинг қомати бузилмаганидан ажабланганди.

Мухлислар Асал яқиндагина фарзанд кўрган бўлса ҳам қомати нозик эканига ҳайратга қолган. Айрим фойдаланувчилар ҳатто актриса фарзандини ўзи дунёга келтирганига шубҳада эканини ёзган.

Асал Шодиева — ўзбек киноактрисаси, мамлакатда таниқли ҳисобланган хонанда Шоҳруҳхоннинг рафиқаси. Улар 2016 йил турмуш қурган. Асал «Жаноб ҳеч ким», «Учар қиз», «Жигарбандим», «Хай-хай қизалоқ», «Панжара», «Мажнун», «Қайсар ошиқлар» ва бошқа фильмлардаги роллари билан машҳур.