Миллий гвардия хизмати мақомига ўзгартириш киритилди

Президент қарори билан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармасига айлантирилди. Бу ҳақда Xabar.uz маълум қилган.

Хабарга кўра, Миллий гвардия қўриқлаш бош бошқармасининг шаҳодатланган таркиби Миллий гвардия ходимлари ҳисобланади ва мақоми бўйича ички ишлар органлари ходимларига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2021 йилдан Қўриқлаш бош бошқармаси ходимларига ҳар ойда 20 фоиз миқдорда устама берилади, бундан ташқари, лавозим маошларини белгилашда тариф коэффицентлари ўртача икки бараваргача оширилган ҳолда қўлланилади.

Таъкидланишича, ҳудудий бўлинмалар сони мақбуллаштирилади. Объектларни қўриқлаш тизими такомиллаштирилади, шаҳодатланган таркиб томонидан қўриқланадиган объектлар босқичма-босқич ҳарбийлаштирилган соқчилик бўлинмаларига ўтказилади, жисмоний қўриқлаш қисқартириб борилади.

Мавзуга доир:

Янгиликлар