ЖССТ дунё бўйлаб вабо тарқалиши хавфи юқори эканидан огоҳлантирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) вабо тарқалишининг глобал миқёсдаги хавфини жуда юқори деб баҳолади, бунга эпидемиялар сонининг кўпайиши ва уларнинг географик кенгайиши сабаб бўлмоқда.

«Мавжуд вазият, жумладан, эпидемиялар сони ортиб бораётгани ва уларнинг географик кенгайиши, шунингдек, вакциналар ва бошқа ресурсларнинг етишмаслигидан келиб чиқиб, ЖССТ глобал даражадаги хавфни жуда юқори деб баҳолайди», — дейилади ЖССТ ҳисоботида.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, 2023 йил 11 февралда вабо билан боғлиқ сўнгги янгилик эълон қилинганидан бери глобал вазият янада ёмонлашган, яна тўртта мамлакатда касаллик авж олгани ҳақида хабар берилган.

«Ҳозирда жами 24 та давлат шундай ҳолатлар ҳақида хабар бермоқда», — дейилади ҳужжатда.

Янгиликлар