WECOSMOS — реалликдан ташқарида фестивали

Шу шанба куни Тошкентда, 25 июнь куни, moc fest доирасида WECOSMOS фестивали бўлиб ўтади. Бу мультимедия фестивали бўлиб, унда бутун дунёдан рассомлар ва мусиқачилар йиғилиб, атрофимиздаги замин ва онгимиз уйғунлигини ҳис этишга ёрдам беришади.

Сизни нималар кутмоқда:

  • Чет эл санъаткорлар концерти
  • Инсталяциялар кўргазмаси
  • Фудкорт ва бар зонаси
  • Қайтарилмас, ёрқин ҳис-туйғулар
  • Ажойиб фотозоналар, ўйинлар ва турли интерактивлар.

Фестиваль ҳудуди зоналарга бўлинган бўлиб, у ерда бутун оқшом давомида меҳмонлар фестиваль муҳитига шўнғиб, яратилган «оламлар» билан визуал, аудиал ва сенсор алоқада бўлишлари мумкин.

6 соатлик дастур Буюк Британия, Россия, Туркия ва Ўзбекистон мусиқачиларининг жонли ижроларини ўз ичига олади:

Josef Tumari / Matters / Ishome / dr1 & Le Luu Lien / Edi / Lalalar.

Чипталар mocfest.uz сайтида сотилмоқда.

40% гача чегирмага эга бўлиш учун @mocreativebot Telegram ботимизга киринг.

Ҳамкорлик материали.

Янгиликлар