Коронавирус аниқланган хонадонлар нега карантинга олинмаяпти? Мутахассис жавоб берди

Cоғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Ботир Қурбонов коронавирус аниқланган хонадонларнинг карантинга олиниши ҳақида маълумот берди.

Ботир Қурбонов «Коронавирус аниқланган хонадонлар нега карантинга олинмаяпти?» деган саволга қуйидагича жавоб берди:

«Коронавирусга чалинганлар уй шароитида карантинга олинади. Уй шароитида карантиндаги фуқаролар СЭО ходимлари томонидан назоратга олиниб, уларни ички ишлар ва Миллий гвардия ходимлари томонидан қўриқлаш амалга оширилмоқда».

Маълумот учун, Ўзбекистонда 20 сентябрь Тошкент вақти билан соат 23:30 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 51 640 нафарни ташкил этган. Мамлакатда 20 сентябрь куни 648 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, барчаси тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган. Шу пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирусдан вафот этганлар сони 433 нафарга етган.