Наманганда истеъфодаги подполковник Қодирхон Мелихонов вафот этди

Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси фахрийси, истеъфодаги подполковник Қодирхон Мелихонов 23 сентябрь, чоршанба куни вафот этди. Бу ҳақда Наманган ИИБ ахборот хизмати маълум қилди.

Фото: Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати

Қодирхон ҳожи Мелиханов 1952 йил 10 декабрда Наманган шаҳрида туғилган. 1979 йилда Ички ишлар тизимида оддий инспекторликдан фаолият бошлаб, раҳбарлик лавозимларида ҳам узоқ йиллар фаолият юритган.

Вилоят Ички ишлар бошқармаси раҳбарияти ва шахсий таркиби тизим фахрийси, истеъфодаги подполковник Қодирхон Мелихоновнинг вафоти муносабати билан оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган. Бошқарма хабарида марҳумнинг ўлими сабаблари келтирилмаган.

«Унинг камтаринлиги, меҳнатсеварлиги, ҳалол ва фидойилиги тизимдаги ёш авлодлар учун ҳамиша ўрнак бўлади. Марҳум Қодирхон ҳожи Мелихановнинг охиратлари обод, руҳлари шод бўлсин!», — дейилади хабарда.

Аввалроқ Каттақўрғон туман прокурори Ойбек Хўжаев, истеъфодаги полковник Икромжон Бўронов, Норин туман ИИБ маёри Дилшод Бобоев вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар