Ўзбекистонда янги туғилган болага ID-карта мажбурий берилмайди

Ўзбекистонда янги туғилган болага ID-карта мажбурий берилмайди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистон фуқаролари биометрик паспортини ID-карталарига алмаштириш учун Давлат хизматлари марказларига мурожаат қилишлари мумкин.

Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикасида идентификация ID-карталарини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига кўра, янги туғилган болага идентификация ID-карталари мажбурий берилмайди.

Янги туғилган боланинг туғилиши ФҲДЁ органи томонидан қайд этилади ҳамда туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома тақдим қилинганидан сўнг боланинг ота-онаси ёки васийлари ихтиёрига кўра ID-картаси расмийлаштирилиши мумкин.

Маълумот учун, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Шунингдек, ID-карталар қуйидаги муддатларга берилиши қайд этилган:

  • янги туғилган бола учун бир ёшгача — 2 йил муддатга;
  • бир ёшдан ўн олти ёшгача — 5 йил муддатга;
  • ўн олти ёшдан бошлаб — 10 йил муддатга.

Янгиликлар