Самарқанд шаҳрида ўтказилган тунги рейд давомида 13 та ресторанда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқланди

Самарқанд шаҳар санитария-эпидемологик назорати инспекцияси шаҳар филиали мудири Дилбар Нормуродова иштирокида онлайн брифинг бўлиб ўтди.

Мазкур брифингда Самарқанд шаҳри Санитария эпидемиология осойишталик марказлари инспекторлари томонидан ўтказилган тунги рейд давомида 13 та ресторанда карантин қоидаларини бузиш ҳолатлари аниқлангани маълум қилинди. Таъкидланишича, бу ўтказилган тўйлар юзасидан раҳбариятларга маъмурий чоралар кўрилган.

Шунингдек, бирифингда айтилишича, Самарқанд шаҳрида фуқаролар томонидан карантин қоидалари мунтазам равишда бузиб келинаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, огоҳлантиришларга қарамай карантин қоидаларига тўғри келмаган тарзда фаолият олиб боргани учун Самарқанд шаҳридаги «Зафар» чойхонаси то пандемия тугамагунга қадар фаолият юритмаслиги белгилаб берилди.

Бундан ташқари ваколатли органларни хабардор қилган ҳолда 70 га яқин буйруқ олиниб, буйруқлар асосида ишлаб чиқариш цехлари, умумий овқатланиш объектлари ва супермаркет мажмуаларида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда режали текширишлар ўтказилиб келинаётгани таъкидланди.

Aввалроқ Фарғонада салкам 1 ой ичида 243 та тўй карантин талабларига зид ҳолда ўтказилганлиги ва хонанда Воҳиджон Исоқов карантин қоидаларига амал қилмай ўтказган тўйи учун жаримага тортилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Самарқандда 40 нафардан ортиқ одам иштирокида тўй ўтказилган тўйхонага нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Янгиликлар