Шавкат Мирзиёев Саудия Aрабистони подшоҳи ва валиаҳдини подшоҳлик эълон қилинган кун билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев 23 сентябрь, чоршанба куни Саудия Aрабистони подшоҳи ва валиаҳдини подшоҳлик эълон қилинган кун билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев подшоҳлик эълон қилинган кун муносабати билан Саудия Aрабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Сауд ва валиаҳд, бош вазир ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни табриклаган.

Маълумот ўрнида, Саудия Aрабистони 1932 йилнинг 23 сентябрида мустақил давлат бўлган. Шунингдек, Саудия Aрабистонида 23 cентябрь миллий байрам, Қироллик куни сифатида нишонланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев НикарагуаТожикистонҚирғизистон, Мексика президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар