Қоровулбозор туманидаги кўпқаватли уйлар коммунал таъмирланади

«Zo‘r TV» телеканалида намойиш этилган Қоровулбозор туманидаги кўпқаватли уйлар таъмирланади. Бу ҳақида туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича,  20 сентябрь куни  «Zo‘r TV» телеканалида соат 20:09 да  Қоровулбозор туман Навоий кўчасининг кўп қаватли бўлган 9-уйдаги ҳолат юзасидан мурожаатлар намойиш этилган.

Кўп қаватли уй-жой фондини мавсумга тайёрлаш, таъмирлаш ишларини бажариш, ширкатлар фаолиятини ташкил этиш ҳамда аҳолини иссиқлик энергияси билан таъминлаш бўйича камчиликлар, аҳолидан тушган мурожаатлар ўрганилмоқда.

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, телеканалга бўлган мурожаатдан илгари 12 сентъябр куни  туман ҳокими ўринбосари Алишер Ходжаев  бошчилигида, тегишли мутасаддилар иштирокида ишчи гуруҳ тузилган. Режа график асосида кўп қаватли уйларнинг таъмирлаш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари бошланган. Бобур кўчасининг 1, 2, 3, 7-уйларида йўлакларни таъмирлаш ва 11 уйнинг кираверишида темир эшиклар ўрнатилган.

Шунингдек, мурожаат юзасидан 9 уйларнинг киравериш йўлаклари Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими ҳамда хусусий уй-жойлар ширкати томонидан қайта таъмирлаш мақсадида оғир техникалар жалб қилиниб 30-35 куб шаға ва 10 тоннадан ортиқ цемент келтирилилиб бетон қопламаси билан қопланди. Яроқсиз бўлиб қолган кўча чироқлари янгисига алмаштирилди.

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аҳоли томонидан чиқариб ташланганлиги оқибатида тўпланиб қолган қурилиш чиқиндилари туман Ободонлаштириш ишлари ходимлари томонидан махсус техникалар билан олиб кетилган. Уй атрофи махусус техникалар ёрдамида текисланган ва экин экилишига тайёрлаб қўйилган.

Уйнинг олди ва ён томон қисмлари ва кириш йўлакларини (подъезд) қисмини таъмирлаш ишларини бошлаш мақсадида тегишли банклар томонидан бериладиган узоқ муддатли имтиёзли кредитлар ажратилмоқда. Ҳозирда уйда яшовчи мулкдорлар томонидан аризалар қабул қилинган ва тегишли кредит хужжатлари расмийлаштирилмоқда.

Фото: Қоровулбозор тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ғиждувонда кўп қаватли уйнинг эски канализация қувурлари пластик қувурга алмаштирилгани ҳақида хабар берилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистонда канализация лойиҳалари учун 2,6 миллион доллар талаб қилиниши маълум қилингани, Самарқандда 2020 йилда ичимлик суви ва сув-оқова тизимларини реконструкция қилиш учун 300 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар