Олтиариқда мебель олиб бераман деб, фуқарони 900 минг сўмдан ортиқ пулга «ухлатган» эркакка жиноий иш очилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида мебель олиб бераман деб, фуқарони 50 доллар ва 385 минг сўмга «ухлатган» эркакка жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, 1 октябрь куни фуқаро М.A. ИИБга мурожаат қилиб, бу ҳақда маълум қилган. Унинг мурожаатига асосан воқеа 28 август куни «Қизилтепа» маҳалласида содир бўлган. Маълум қилинишича, номаълум шахс уни ишончига кириб, 50 доллар ва 385 минг сўм пуллар эвазига цехдан мебель олиб келиб беришини айтиб, пулларни олиб кетган. Шунингдек, берган ваъдасини бажармасдан, қўлга киритган пулларини олиб, ҳодиса жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтиариқ тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Р.Ф. содир этганлиги аниқланган. Ҳозирда қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистон туманида фуқародан салкам 18 миллонлик темир ҳавозаларини олиб, бошқа кишига сотиб юборган вояга етмаган шахсга чора кўрилгани, Фарғонада танишининг «Captiva»сини қарзга олиб, машинани бошқасига сотиб юборган шахс ушлангани ҳамда Фарғона шаҳрида фуқаронинг телефонини фойдаланишга олиб, сотиб юборган шахс қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар