Олтиариқда ўтказилган қабулда юқумли касалликлар шифохонасига 40 та кислород баллони топширилди

Фарғона вилояти Олтиариқ туманида Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари томонидан ўтказилган қабулда касалликлар шифохонасига 40 та кислород баллони топширилди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати

Маълум қилинишича, ССВ томонидан Учкўприк, Ўзбекистон, Бағдод, Фарғона, Тошлоқ, Риштон, Олтиариқ ҳамда Қува туманларида сайёр қабул ўтказилган. Олтиариқ туманида ўтказилган сайёр қабулдаги 24 мурожаатдан деярли барчаси ижобий ҳал қилинган.

Хусусан, 5 нафар фуқарога республика ва вилоят муассасаларида даволаниш учун бепул ордер, 9 нафар фуқарога эса чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтиш учун йўлланма берилган. 1 нафар фуқарога ногиронлик аравачаси, яна бир нафар фуқарога қўлтиқтаёқ тақдим қилинган. Шу билан бирга, Олтиариқдаги юқумли касалликлар шифохонасига 40 та кислород баллони, 3 та кислород концентратори ҳам топширилган.

Қайд этилишича, Президент администрацияси, турли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари томонидан Фарғона вилояти аҳолиси учун сайёр қабуллар ўтказилган. Сайёр қабулларда Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова, вазирликнинг бўлим бошлиғи Марат Содиқов, Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Хусан Мамажонов ва бошқа мутасаддилар иштирок этган.

Аввалроқ Фарғонада ўтказилган қабуллар давомида аҳолига 1000 тонна суюлтирилган газ етказиб берилгани ва ўтказилган сайёр қабулда 15 та мурожаат ҳал этилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар