Қувасойда 2021 йил май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрида 2021 йил май ойига қадар захира қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми маълум қилинди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, Қувасой шаҳар Халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари XVI сессиясида Президент раислигида 16 октябрь куни ўтказилган озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва ички бозорда нарх-наво барқарорлигини сақлаш чора-тадбирлари тўғрисида ўтказилган видеоселектр йиғилишида белгилаб берилган муҳим вазифалар муҳокама этилган. Сессияда шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари ўз ҳудудида яратилган тизим, бозордаги шарт-шароитлар ва нарх-наво бўйича ҳисобот берган.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 2020 йилнинг 9 ойи якуни билан шаҳар бўйича 5,2 минг тонна гўшт, 21,5 минг тонна сут, 11,4 минг тонна картошка, 26,5 минг тонна сабзавот, 696 минг тонна полиз, 43,9 минг тонна мева, 56,4 миллион дона тухум маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ушбу маҳсулотларни етиштириш ҳажмлари бўйича аввалги йилларга нисбатан ўсиш суръатлари таъминланган.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарда айтилишича, 2020 йилнинг январ—cентябрь ойларида пиёз маҳсулоти 7,2 фоизга ҳамда сабзи маҳсулоти 33,2 фоизга ўсганлиги кузатилган. Шаҳар аҳолиси учун 2020 йилнинг ноябрь ойидан 2021 йилнинг май ойига қадар бўлган даврда:

  • 2,0 минг тонна картошка;
  • 937 тонна пиёз;
  • 720 тонна сабзи;
  • 461 тонна гуруч;
  • 3,3 минг тонна ун маҳсулотлари;
  • 888 тонна мол ва қўй гўшти;
  • 878 тонна парранда гўшти;
  • 517 тонна шакар;
  • 427 тонна ўсимлик ёғи;
  • 455 тонна балиқ;
  • 9,8 миллион дона тухум талаб этилади.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, шаҳар кесимида аҳоли эҳтиёжи учун 2020 йил ноябрь ойидан 2021 май ойигача бўлган даврда талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг захираси яратилади. Aҳолини мол гўшти, парранда гўшти, тухум ва балиқ маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида «Экобозор»лар ташкил этилади.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Шунингдек, шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари, Молия бўлими, Давлат солиқ инспекцияси бюджет ташкилотлари ҳамда йирик саноат корхоналарида ишловчи ходимлар учун талаб этиладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш тадбирларига шахсан масъул этиб белгиланган.

Фото: Қувасой шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

Aввалроқ Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудида озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича жамғармалар ташкил этилиши ҳамда Ўзбекистонда айрим озиқ-овқат маҳсулотларини олиб кириш ва сотиш қўшимча қўшилган солиқдан озод қилиниши мумкинлиги хабар қилинганди.

Шунингдек, Бухорода 2020/2021 йилги қиш-баҳор мавсуми учун захира қилинадиган маҳсулотлар ҳажми маълум бўлган.

Янгиликлар