Учқўрғон тумани пахта топшириш режасини 100 фоизга бажарди

Наманган вилояти Учқўрғон тумани пахта топшириш режасини 103,1 фоизга бажарди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»

Таъкидланишича, 2020 йил ҳосили учун туманда 9436 гектар майдонга чигит экилиб, 35,1 центнердан жами 33 168 тонна пахта хом ашёси етказиб бериш бўйича «Textile Finanse Namangan» МЧЖ ўртасида контрактация шартномалари тузилган.

Туман ҳокимлиги, «Textile Finanse Namangan» МЧЖ ва Қишлоқ хўжалиги бошқармасининг топшириқ ва кўрсатмаларига асосан фермер хўжаликлари томонидан белгиланган режа 1-теримнинг ўзида 36,2 центнердан ҳосилдорликка эришилиб, давлат хирмонига 34 195 тонна пахта хом ашёси етказиб берилди.

Қайд этилишича, пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида нафақат фермер хўжаликлари, балки ихтиёрий равишда қўшимча даромад топиш мақсадидаги иш билан банд бўлмаган меҳнатга лаёқатли аҳоли ҳам иштирок этган.

Аввалроқ Наманган туманида пахта топшириш режаси 100 фоизга бажаргани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар