Урганчда бир нечта аёллар келинни мажбуран ечинтириб, унинг қизлигини «синовдан ўтказди»

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида 22 ноябрь куни келинни ечинтириб, видеотасвирга олган аёллар қўлга олинди. Бу ҳақда Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, 22 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Хоразм шевасида сўзлаётган бир гуруҳ аёллар томонидан бошқа бир аёл кишини қизлик иффати йўқлигини рўкач қилиб, ечинтириб, уяли телефони орқали олган видеотасвир тарқалган.

Хоразм вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат 7 октябрь куни Урганч шаҳрида содир бўлган. Жараён иштирокчиларининг шахси тўлиқ аниқланган бўлиб, тергов манфаатлари ва жабрланувчининг шахсий ҳаёт дахлсизлигини таъминлаш мақсадида иштирокчиларнинг исм-шарифлари ошкор этилмайди.

Мазкур ҳолат бўйича ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида ушбу видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқатаётган шахсларнинг жавобгарлик масаласи ҳам кўриб чиқилади. Reklama: Įtempiamos lubos Vilniuje ir Jonavoje už gerą kainą ferentina.lt

Аввалроқ Самарқандда 43 ёшли дугонасининг уятли фотосуратларини тарқатиб, шарманда қилмаслик учун 2200 доллар талаб қилган аёл ушлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тошкентда аёлнинг яланғоч рақсга тушган видеоларини тарқатиш билан «шантаж» қилиб, 50 минг доллар талаб қилган эркак қўлга олингани ҳақида хабар берилган.

Янгиликлар