Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқланди

Дунё бўйича коронавирусга оид сўнгги янгиликлар очиқланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Koronavirus Info» каналида маълум қилинди.

Фото: Reuters

ЖССТ берган маълумотларга кўра, жаҳон бўйлаб 600 мингдан ортиқ янги касалланиш ҳолатлари аниқланган (буларнинг ярмидан ортиғи Шимолий ва Жанубий Aмерикага тўғри келади), 15,8 минг киши вафот этган.

Покистон ҳукумати «Спутник V» вакцинасини фавқулотда қўллашга рухсат берди. Чехияда эса, ўнлаб ресторан ва кафе эгалари ҳукуматнинг қатъий тақиқига қарамай, норозилик белгиси сифатида ўз фаолиятини тиклади.

Буюк Британияда кетма-кет беш кун давомида суткасига мингдан ортиқ инсон вафот этмоқда: 23 январь куни 1 348 киши оламдан ўтган. Калифорнияда эмланганидан кўп ўтмай вафот этган бемор иши юзасидан тергов олиб борилмоқда. Гап қайси препарат ҳақида эканлиги маълум қилинмади. AҚШда икки препарат: «Pfizer» ва «BioNTech» ишлаб чиққан вакцина ҳамда «Moderna» препарати фойдаланиш учун тасдиқланган.

Колумбияда касалланганлар сони 2 млндан ошди, деярли 60 минг бемор вафот этган. Тунисда коронавирусга қарши чекловлар ва комендантлик соати бир ойга узайтирилган.

Аввалроқ CОVID-19 ўлимида ирқлар бўйича ғайриоддий фарқлар аниқлангани ҳақида хабар берилган эди. Бундан ташқари, Коронавируснинг «британча» штамми аввалгисига нисбатан кўпроқ ўлимга сабаб бўлиши аниқланган.