CОVID-19 ўлимида ирқлар бўйича ғайриоддий фарқлар аниқланди

Лондондаги Қиролича Мери университети ва Буюк Британиянинг Миллий соғлиқни сақлаш хизматининг энг йирик фондларидан бири Barts Health мутахассислари тадқиқот ўтказдилар ва турли этник гуруҳлардаги беморларда COVID-19 курсида ғалати фарқларни аниқлади. Бу ҳақда «Lenta.ru» маълум қилди.

Фото: Getty images

Олимлар коронавирус инфекциясига чалинган 16 ёшдан ошган 1737 нафар беморнинг маълумотларини таҳлил қилди. Уларнинг барчаси 2020 йил 1 январдан 13 майгача Бартс соғлиқни сақлаш фонди касалхоналаридан бирида даволанган. Белгиланганидек, 538 нафар бемор (31 фоиз) Осиёдан, 340 нафари (20 фоиз) қора танли, яна 707 киши (40 фоиз) оқ танли.

Қайд этилишича, 511 киши (жами 29 фоиз) даволанишнинг 30-кунида вафот этган. Этник озчиликлардан бўлган беморлар ёшроқ бўлган. Осиёдан келган беморлар реанимация бўлимига ётқизилган ва сунъий нафас берувчи аппаратига уланган. Улар оқ танли беморларга қараганда 1,54 марта, қора танли бемордан эса 1,8 баравар кўпдир.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, Осиё миллатига мансуб беморларнинг вафот этиш эҳтимоли кавказликларга қараганда 1,49га, қора танлиларга қарагнада эса 1,3 баравар юқори. Бундан ташқари, Осиё ва қора танли беморларда сунъий нафас берувчи аппарати ва реанимация бўлимларида бўлиш хавфи ўша ёшдаги кавказ беморларига қараганда 50дан 80 фоизгача юқори бўлган.

Қиролича Мери университети профессори ва Barts Health соғлиқни сақлаш жамғармаси мутахассиси доктор Йиз Ванг таъкидлашича, тадқиқот натижасида қора танли одамлар ва Осиё миллатига мансуб кишиларга COVID-19 нинг атипик таъсири аниқланган.

«CОVID-19 билан Barts Health соғлиқни сақлаш касалхоналарига ётқизилган қора танли ва осиёликлар сезиларли даражада ёш ва касаллик даражаси оғир бўлиб, ўлим даражаси шу ёшдаги оқ танлиларга қараганда анча юқори эди», —дейди Ванг.

Олимларнинг аниқлик киритишича, тадқиқот доирасида улар кўплаб беморларнинг маълумотларини ўрганиб чиқишган, аммо миллати бўйича батафсилроқ маълумот бера олмайди.

Аввалроқ Хитойда коронавируснинг қайтадан авж олиши кузатилаётгани хабар қилинган эди.

Янгиликлар