Яшаб кетиши жиддий хавф остида бўлган сайғоқлар Устюртдаги қўриқхонада камерага тушиб қолди — фото

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси ҳудудларида ўрнатилган фотоқопқонларга тушган сайғоқлар тўдаси суратларини эълон қилди.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Қайд этилишича, сайғоқлар қирилиб бораётган ва камёб тур ҳисобланади. Устюрт ҳудудида бир миллион сайғоқдан атиги 3 минггина қолган. Уларнинг яшаб кетиш жиддий хавф остида.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Маълумот учун, сайғоқларнинг шохи учун ов қилишади ва шох нархи минг АҚШ долларигача баҳоланади. Ҳар йили май ойининг биринчи ҳафтасида Халқаро сайғоқлар куни кенг нишонланади. Ўзбекистонда мазкур сана 5 май куни нишонланади. Чунки айнан мазкур сана атрофида сайғоқлар болалайди. Сайғоқлар ер шарининг атиги беш ҳудудида яшайди. Шулардан бири Устюрт кенгликларидир. Ушбу ҳайвон «Қизил китоб»га киритилган.

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ахборот хизмати

Аввалроқ Қашқадарёдаги қўриқхонада «Қизил китоб»га киритилган қор қоплони камерага тушиб қолгани ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар