Деновда видео тасвир тарқатмаслик эвазига пул талаб қилган шахс ушланди

Денов туманида қўшни аёлнинг видео таъсвирини тарқатмаслик эвазига пул талаб килган ушланди. Бу ҳақда Хabar.uz маълум қилди.

Фото: Xabar.uz

Хабарга кўра, Денов туманидаги Ўзгариш маҳалласида яшовчи аёл Н.Б. туман ИИО ФМБ га ариза билан мурожаат қилган.

Унга кўра, маҳалладоши Б.У. унинг видеотасвирини хорижда ишлаётган турмуш ўртоғига ҳамда ижтимоий тармоқларга тарқатишини айтиб, таҳдид қилгани ва буни қилмаслиги учун аёлдан 500 АҚШ доллари талаб қилаётгани келтирилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ ва туман ИИО ФМБ ходимлари томонидан Н.Б. нинг аризасига асосан ўтказилган тадбир давомида Б.У. 5 миллион 200 минг сўмни маҳалласи ҳудудида олаётган вақтида ушланган, талаб қилинган пул ашёвий далил сифатида олинган.

Б.У. га нисбатан ЖКнинг 165-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Янгиликлар