Каттақўрғонда айрим маҳаллалар 25 август куни газ таъминотидан вақтинчалик узилиши маълум қилинди

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманининг айрим маҳаллаларида 25 август, сешанба куни табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхталиши маълум қилинди. Бу ҳақда «Каттақўрғоншаҳаргаз» филиали матбуот хизмати хабар берди.

Маълум ыилинишича, «Каттақўрғоншаҳаргаз» газ таъминоти бўлими 2020—2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини бажариш мақсадида «Оқ-олтин», «Ермачит», «Навбаҳор», «Ўрикзор», «А.Темур», «Чинобод» МФЙларида 25-август куни соат 08:00 дан «Каттақўрғон-2» ГРСдан табиий газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.

Шунингдек, хабарда 2020 йил 25—26 август кунлари белгиланган чора-тадбирдаги ишлар тугатилиб, 26 август куни соат 18:00 дан бошлаб табиий газ берилиши хақида огохлантирилган.

Маълумот учун, Нуробод туманида ҳам 24—25 август кунлари табиий газ берилиши тўхтатилади. Аввалроқ Самарқанддаги қанча қозонхоналарга хавфсизлик автоматикаси билан жиҳозланган ёндиргичлар ўрнатилгани маълум қилинганди.

Янгиликлар